Tumgik
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳридаги Кўзи ожизлар жамияти ҳудудида янги болалар спорт майдончаси фойдаланишга топширилди Тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан имконияти чекланган фуқароларга барча шарт-шароитлар яратиш ҳамда болалар спортини ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, спорт майдончани қурилишида фаоллик кўрсатган мутасаддилар ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигини изхор этди. "Меҳр-мурувват" ҳайрия жамоат фонди ҳомийлигида барпо этилган болалар спорт майдончаси, баскетбол майдони, тренажёрлар ва болалар учун карусельни ўз ичига олади. Шаҳар ҳокими, ёшлар билан биргаликда, баскетбол тўрига биринчи тўпни киритиб, спорт майдончасини очиб берди. Янги спорт майдони фойдаланишга топширилиши муносабати билан болаларга турли спорт анжомларини ҳадя этди. https://www.instagram.com/p/CQHLSR2gx0t/?utm_medium=tumblr
3 notes · View notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳридаги 1-мактабда капитал-қурилиш ишлари давом этмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1-давлат умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган капитал-қурилиш ишлари билан танишди. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга янги қурилаётган ўқув биносини бошқа қурилмаларга ҳалақит бермайдиган масофада лойиҳалаш ва қуриш, мактабга кириш қисмини йўл харакати хавфсизлигини инобатга олган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берди. https://www.instagram.com/p/CQHLCGJgDLi/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида ёшларни ёзги таътилда вақтларини мазмунли ташкил этиш чоралари кўрилмоқда Хусусан, 22-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўз фаолиятини бошлаган соғломлаштириш оромгоҳига 100 дан зиёд ёшлар қабул қилинди. Мактабдаги кундузги оромгоҳ соат 8:00 дан 14:00 гача ишлайди. Оромгоҳда ёшларни Бешта муҳим ташаббус доирасида вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли мусобақалар, кўнгилочар дастурларга жалб этиш назарда тутилган. Эрталабки нонушта ва тушлик мактаб ҳомийлари ҳисобидан таъминлаб келинмоқда. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан берилган кўрсатмаларга асосан Халқ таълими бўлими томонидан кундузги оромгоҳлар шаҳримизнинг бошқа мактабларида ҳам ташкил этилади. https://www.instagram.com/p/CQHKv_lA5ay/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон давлат педагогика институтига янги ректор тайинланди Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон давлат педагогика институтига ректор этиб тайинланган Ходжаева Дилноза Шавкатовнани масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлаб, институт томонидан Қўқон шаҳридаги мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари учун етказиб берилаётган кадрлар билим савияси ва профессионал тайёргарлиги юксак савияда бўлишига умид билдирди ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади. Қўқон педагогика институтида ўтказилган йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, та’лим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулла Қосимов, шаҳримих ва вилоятимиз таълим сохаси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. https://www.instagram.com/p/CQEp-GfAk1W/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳридаги Озодлик ҳиёбони янгича кўринишга эга бўлади Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Озодлик ҳиёбонини, шаҳримизда ўтказилиши режалаштирилаётган нуфузли тадбирлар олдидан, кўркам кўринишга келтириш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди. Шаҳар ҳокими экинлар ва майсазорлар, йўлакларни тартибга келтириш, фаввора, суғориш тизимларини соз ҳолатда, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ёритиш тизимларини созлаш бўйича кўрсатмалар берди. https://www.instagram.com/p/CQCgMWHA6XA/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
YouTube видеохостинг тармоғида “Дехконлар савдо уйи” жамоа фирмасининг собиқ рахбари Саидова Насибахон Хайдарованинг қилган мурожаати юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг РАСМИЙ ЖАВОБИ Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100 уйда жойлашган “Деҳқон бозори” ОАЖнинг реконструкция қилиниши муносабати билан, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 20 апрельдаги 200-сонли қарорига асосан, бозор ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга хусусий мулк асосида тегишли бўлган бино иншоотлар, жумладан “Деҳқонлар савдо уйи” жамоа фирмасининг бино-иншоотлари демонтаж қилинган ва жамоа фирмасининг фойдаланишида бўлган, жами бўлиб 2258.11 м2 ер майдони давлат ва жамоат эхтиёжи учун олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил, 29 майдаги 97-сонли, 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарорлари асосида Қўқон шаҳар ҳокимининг 2013 йил 22 майда қабул қилинган 220-сонли қарорига кўра, “Деҳқонлар савдо уйи” жамоа фирмаси раҳбари Саидова Насиба Хайдаровнага Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси ҳудудидан икки қаватли аёллар гўзаллик салони қуриш учун 1440,0 м2 ер майдони, 2021 йил 5-майда қабул қилинган 224-сонли қарорига кўра Бахмалбоб кўчаси ҳудудидан кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун 800,0 м2 ер майдони, жами бўлиб 2240,0 м2 ер майдони ажратиб берилиб давлат ва жамоат эхтиёжи учун олинган ер майдони тўлиқ қопланган. Шу билан бирга бино-иншоотлар билан банд бўлган ер участкасининг давлат ва жамоат эхтиёжи учун олинишида етказилган зарар –184 238 000 (бир юз саксон тўрт миллион икки юз ўттиз саккиз минг) сўм компенсация тўлови тўлаб берилган. 2008 йилда “Дехконлар савдо уйи” жамоа фирмаси тугатилиши муносабати билан барча ишчи-ходимлари бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилган. 🇺🇿 https://t.me/qoqonshaharhokimligi https://www.instagram.com/p/CP_TKEGARVn/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Халқаро ҳунармандчилик фестивали ғолиби Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши ўтказиладиган мажмуани миллий услубда безаб беради Халқаро ҳунармандчилик фестивалида гран-при соҳиби бўлган ўймакор уста Муҳаммадали Юнусов 23-24 июнь кунлари Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтадиган Жомеъ мажмуасини безашда иштирок этади. 2019 йилда Муҳаммадали Юнусов Жомеъ мажмуаси учун янги айвон ҳам қуриб берган эди. Нуфузли халқаро анжуманга тайёргарлик доирасида ҚЎқон шаҳрида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Халқаро Кенгашни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Қўқондаги Жомеъ мажмуаси, Худоёрхон Ўрдаси каби тарихий обидалар кўркам кўринишга келтирилмоқда. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг таклифига биноан, Жомеъ мажмуасидаги ҳунармандлар устахоналарининг шифтлари Мухаммадали Юнусов томонидан безатилади. https://www.instagram.com/p/CP_Rph7g_7r/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳар ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан ўтказилган навбатдаги фуқаролар сайёр қабулида Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа мурожжатлардаги масалалар бўйича масъул идоралар вакиллари иштирок этдилар. Қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой шароитни яхшилаш, ишга жойлашиш борасидаги, ва тадбиркорлик субъектларининг кредит, ер майдони ажратиш каби мурожаатлари кўриб чиқилди. Шаҳар ҳокими асосли мурожаатлар ижроси юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар бериб, белгиланган муддатда бажаришни талаб этди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #фуқаролармурожаатлари #маҳалла #фуқаробай #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP9pPfXAE6z/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида ижтимоий руйхатлардаги фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов темир дафтар, аёллар дафтари ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларнинг масалаларини ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга ишсиз фуқароларни ишга жойлаш ва тадбиркорликка йўналтириш, соғлиғини тиклаш, таълим кредитларини тўлашда кўмак бериш бўйича топшириқлар берди. https://www.instagram.com/p/CP9nM7ug2VM/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳар ҳокими технологик марафон ғолибларини 30 миллион сўм билан тақдирлади Қўқон университетида ўтказилган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони ниҳоясига етди. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси директори Олимжон Тўйчиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда марафонда иштирок этган иқтидорли талабалар иштирокида ўтди. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ёшларнинг барча соҳалардаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, марафон доирасида шаклланган янги ғоялар турли йўналишларда Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишига ишонч билдирди. Технологик ривожланиш марафонида энг самарали лойиҳаларни таклиф этган иштирокчиларга 30 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари, эсдалик совғалари ва Сертификатлар топширилди. @kokanduni #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #ёшлар #инновациялар #ҚўқонУниверситети #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP9jUFHgAx9/?utm_medium=tumblr
0 notes
Video
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР! Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, қўшимча имтиёзлар ва қулайликлар яратиш мақсадида шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорларга «Қўқон» кичик саноат зонасидан ер майдони ажратилмоқда. Ушбу ҳудудда мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, енгил саноат ва тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва темирни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш истагида бўлсангиз бизга мурожаат қилинг! Мўлжал: Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси яқинида. Мурожаат учун телефонлар: 905670027 901577799 912008876 ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ https://www.instagram.com/p/CP9GiQNgV5Y/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқонда ишлаб чиқарилган табиий дорилар Кореяга экспорт қилинади Бу борадаги имкониятлар Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов таклифи билан "Меҳригиё" корхонасида бўлган Жанубий Кореялик сармоядорлар билан муҳокама этилди. Қўқон шаҳрида етиштирилган табиий гиёҳлар асосида тайёрланган воситалар "Ханшин" компанияси вакилларида катта қизиқишига сабаб бўлиб, корхонани экспорт салоҳиятини ўрганиш истагини уйғотди. Сармоядорлар доривор ўсимликлар етиштирилаётган экин майдонларини ҳам кўздан кечиришди. Айниқса лаванда экинзорида корхонада тайёрланган шифобахш шарбат ва музқаймоқдан татиб кўрган меҳмонларнинг қувончи чексиз бўлди. Миллий услубда безатилган гастрономик туризм ресторанида таклиф этилган таомлар Жанубий Кореяликларни тамомила ром этиб, корхона билан ҳамкорлик қилиш қатъий истагини уйғотди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #сармоядорлар #инвестиция #фармацевтика #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP88VljAk2r/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳридаги ўқув муассасаларида коррупция ҳолатларини олдини олиш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Мауфжон Усмонов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказилган йиғилишда иштирок этди. Йиғилишда олий таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фош этилган порахўрлик жиноятлари хусусидаги хужжатли фильм намойиш этилди. Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўқитувчилар учун яратилаётган шароитлар, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, йиғилиш иштирокчиларини ҳалолликка, огоҳликка чақирди. Мавзу доирасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарходжон Ҳасановлар ҳам билдириб, жиноят содир этишдан огоҳ бўлишга чақирдилар. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #коррупция #ҳалоллик #олийтаълим #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP82On3Asrq/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳар ҳокими Жанубий Кореялик сармоядорлар билан музокаралар олиб борди Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ханшин компанияси вакилларини қабул қилди. Музокараларда Қўқон шаҳрида қуриладиган кўпқаватли уйлар Бош режасини ниҳоясига етказиш, лойиҳалаш ишларида томонлар масъулиятини белгилаб олиш, кўпқаватли уйлар мавзесида ижтимоий объектлар қуриш масалалари муҳокама этилди. Шаҳар ҳокими қурилиш бўйича зарурий хужжатларни расмийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот бериб, қурилиш ишлари келишилган муддатда бошланиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди. Учрашувда ўзаро имзоланган инвестицион битим бўйича бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #Осиё #Корея #сармоядорлар #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP8zB7QAIFu/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳар ҳокими Жанубий Кореялик сармоядорлар билан музокаралар олиб борди Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ханшин компанияси вакилларини қабул қилди. Музокараларда Қўқон шаҳрида қуриладиган кўпқаватли уйлар Бош режасини ниҳоясига етказиш, лойиҳалаш ишларида томонлар масъулиятини белгилаб олиш, кўпқаватли уйлар мавзесида ижтимоий объектлар қуриш масалалари муҳокама этилди. Шаҳар ҳокими қурилиш бўйича зарурий хужжатларни расмийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот бериб, қурилиш ишлари келишилган муддатда бошланиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди. Учрашувда ўзаро имзоланган инвестицион битим бўйича бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #Осиё #Корея #сармоядорлар #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP8zB7QAIFu/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
YouTube видеохостинг тармоғида Қўқон шаҳар, Қиялисой кўчаси, 48 хонадонда яшовчи фуқаронинг эълон қилинган видеомурожаати бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг РАСМИЙ ЖАВОБИ Бугунги кунга қадар, Қиялисой кўчаси 48-хонадонда яшовчи фуқаро учун 5 хонали уй, ошхона ва санитария тизимлари беғараз ёрдам сифатида қуриб берилмоқда. Шу кунга қадар, 5 та уйнинг девори кўтарилиб, сувоқ ишлари амалга оширилган. Қурилиш ишларига 80 миллион сўм маблағ сарфланган. . Фуқаронинг фарзанди 19- болалар боғчасига жойлаштирилиб, бепул таҳсил олмоқда. Фуқаронинг қайнонасига дам олиш масканига бепул йўлланма ажратилган. Фуқаронинг турмуш ўртоғи ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйҳатдан ўтказилиб, солиқ бадали шаҳар Пенсия жамғармаси томонидан тўлаб берилди. Болалар нафақаси учун ариза қайтадан расмийлаштирилди. Фуқаронинг хонадонида олиб борилаётган қурилиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан навбатдаги ишларга тайёргарлик кўриш асносида 10 кунга тўхтаб қолган. Ушбу вақт оралиғида "Сувоқава" ДУК Қўқон филиали томонидан хонадонни коммунал тизимларга улаш ишлари амалга оширилган. Фуқаронинг хонадонида олиб борилаётган ишлар шаҳар ҳокимининг алоҳида назоратига олинди. Қурилиш ишлари давом эттирилиб, ниҳоясига етказилади. https://www.instagram.com/p/CP8x9RvARyS/?utm_medium=tumblr
0 notes
Video
instagram
51-"Зилол" маҳа��ласида "Обод маҳалла" дастури доирасида ички йўллар янгиланмоқда https://www.instagram.com/p/CPwFIcog-Nw/?utm_medium=tumblr
0 notes