Tumgik
#барқарорлик
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида аҳолига ҳамёнбоп нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида аҳолига таклиф этилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари, ҳаридорлар ва тадбиркорлар учун яратилган шароитларни ўрганди. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, расталарни кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича кўрсатмалар берди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CPIfbcrLk1d/?utm_medium=tumblr
0 notes
landlord17 · 4 years
Text
Турон давлатлари. Хива хонлиги (1511- 1920)
1505 йили Темурийлар тасарруфида бўлган Хоразм ҳудудини Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар эгаллади. Шайбонийхон вафотидан кейин (1510) Хоразм Эрон сафавийлари томонидан забт этилди.
Аммо уларга қарши кўтарилган халқ қўзғолони ниҳоясида сафавийлар мамлакатдан қувиб чиқарилди. Хоразмликлар таклифи билан чақирилган шайбонийлар етакчиси Элбарсхон 1511 йили Хоразм ҳукмдори деб тан олинди. Элбарсхон билан бирга Дашти Қипчоқдан келган кўчманчи аҳоли ҳам Хоразмда ўтроқлашган.
Хива хонлигига Хоразм, шунингдек Манқишлоқ, Деҳистон, Узбой бўйидаги туркманлар кўчиб юрувчи ҳудудлар ва Хуросоннинг шимолий қисми кирган. Пойтахти дастлаб Вазир, кейинчалик Урганч ва Хива шаҳарлари бўлган. Элбарсхон тобе ҳудудларни ўғиллари ва қариндошларига бўлиб берган. Бу эса унинг вафотидан кейин ўзаро тахт учун курашни кучайтириб юборган. Натижада хонлар тез-тез алмашиб турган.
Ўзаро урушлардан фойдаланган Бухоро хони Абдуллохон II 1593 йили Хива хонлигини босиб олди. Кўп ўтмай хонлик яна мустақилликка эришди.
XVII аср бошларига келиб Хоразм тахти учун бўлган сулолавий курашлардан сўнг ҳокимиятни эгаллаган Араб Муҳаммадхон даврида Хива хонлигида парокандалик янада кучайган. Рус казаклари, қозоқлар ва қалмоқларнинг талончилик юришлари, Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари Ҳабаш ва Элбарсларнинг оталарига қарши чиқишлари ҳокимиятни кучсизлантирган. Бу кураш натижасида Араб Муҳаммадхон ҳалок бўлади. Падаркуш фарзандлар эса орадан кўп ўтмай акалари Асфандиёр томонидан тахтдан туширилиб, қатл қилинади.
Эрон шоҳи Аббос I ҳомийлигида тахтга чиққан Асфандиёрхон даврида мамлакат ҳаётидаги кескинлик сақланиб қолди. Орол бўйидаги ўзбек қўнғиротлари Асфандиёрга бўйсунмай қўйишди. Мамлакатда тарқоқлик ва зулм кучайди. Бундан фойдаланган йирик мулкдорлар Абулғозий Баҳодирхонни хон қилиб кўтаришди. Мамлакатда бир қадар барқарорлик тикланди. Маданият ва санъат ривожланди.
Хива хонлиги Эрон ва Бухоро хонлигининг тўхтовсиз ҳамлаларини қайтаришга мажбур бўлган. Элбарсхон даврида (1728- 1740) Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хива хонлигига ҳужум қилиб, уни ўзига бўйсундирди (1740). Нодиршоҳ вафотидан сўнг (1747) хонлик яна мустақил бўлиб олди.
1804 йилдан бошлаб Хива хонлигида тахтни қўнғирот ўзбеклари сулоласи расмий равишда эгаллади. Муҳаммад Раҳимхон даврида (1806—1828) қўшни майда бекликлар, Орол атрофидаги қабилалар Хива хонлиги таркибига қўтттиб олинди. Хонлик шаҳарлари - Хива, Янги Урганч, Ҳазорасп, Хўжайли, Тошҳовуз, Гурлан, Хонқа ва бошқаларда ҳунармандчилик ривожланди, улар савдо марказларига айлантирилди.
XVI-XIX асрлар давомида Хива хонлиги ҳудудлари доимо ўзгариб турган. Дастлаб хонлик ҳудуди Ҳоразм воҳасидагина жойлашган бўлса, кейинчалик унинг чегараси жанубда Эрон ва Марвгача, шимолда Урал дарёсигача бўлган ерларга чўзилган, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда эса Каспий денгизи қирғоқларигача етган. Чор Россияси истилосидан кейин Амударёнинг чап қирғоғида 62237,2 кв. км. ер майдонига эга кичик вассал давлатга айланиб қолган. Аҳолисининг сони ҳам доимо ўзгариб турган. Ўртача 1 млн. киши атрофида аҳоли яшаган. Унинг кўпчилигини ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар, кам сонли форслар, араблар, руслар ва бошқалар ташкил қилган.
Хонликда давлат тили ўзбек тили бўлиб, Бухоро ва Қўқондан фарқли ўлароқ барча фармонлар, давлат ҳужжатлари фақат ўзбек тилида ёзилган.
XIX асрда Хоразм ҳудудида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 103 мадраса мавжуд бўлган. Хива шаҳрининг ўзида 22 та мадраса бўлган. Адабиёт, тарихнавислик, хаттотлик, мусиқа санъати, меъморлик ва маданиятнинг бошқа соҳаларида муайян ютуқлар қўлга киритилган.
Мунис, Огаҳий, Феруз, Комил Хоразмий, Камрон, Баёний, Хисравий, Муродий, Рожий, Мутриб Хонахаробий, Лаффасий сингари шоир ва адиблар ижоди ўзбек адабиёти ривожида ўзига хос ўринга эга. Танбур чизиғи нотасини яратган Комил Хоразмий “Мақоми феруз Шоҳий” асари ва “Панжгоҳ” мақоми билан ўзбек миллати санъатига катта ҳисса қўшган. Абулғозийхон “Шажарайи турк”, “Шажарайи тарокима” асарлари билан Хоразм тарихнавислик мактабига асос солган бўлса, Мунис ва Огаҳийлар “Фирдавс ул-иқбол”, “Зубдат ут-таворих”, “Ғиёс уд-давлат”, “Жоме ул-воқеоти султоний”, ”Шоҳид ул-иқбол” асарлари билан тарих соҳасини янада ривожлантирдилар. Баёнийнинг “Шажарайи Хоразмшоҳий”, “Хоразм тарихи” асарлари Ўзбекистон тарихини ўрганишда асосий манбалар ҳисобланади.
Хива шаҳрида сақланиб қолган қадимий меъморлик иншоотлари, асосан, хонликлар даврида қурилган. Буларга Анушахон ҳаммоми, Шерғозихон мадрасаси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Кўхна Арк, Тошҳовли, Карвонсарой, Исломхўжа минораси, Қалъа девори, Нуриллабой саройи ва бошқалар киради.
1830-1840 йилларда Оренбург ҳарбий губернатори В.А.Перовскийнинг Хивага юриши муваффақиятсиз тугади. 1842 йили Хива хонлиги билан Россия ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида битим тузилди. Аммо 1873 йили Фон Кауфман бошчилигидаги рус қўшинлари уч томондан ҳужум қилиб, Хивани эгаллади. Хива Россиянинг вассалига айланди.
Бу оғир шароитда мамлакатни бошқарган Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) маданият ва санъат раҳнамоси сифатида тарихда қолди. Унинг ўзи ва саройда тўпланган Огаҳий, Комил, Табибий сингари шоирлар ўзбек адабиёти ривожига муносиб улуш қўшдилар. Унинг даврида Хивада босмахона ташкил этилди. Бу матбаада Алишер Навоий ва бошқа шоирларнинг девонлари, таржима асарлар чоп этилди. Муҳаммад Раҳимхонга Оренбург казак қўшинларининг генерал-лейтенанти унвони берилган эди. Россия ҳукумати ўз тўқимачилик саноатини хомашё билан таъминлаш учун Хива хонлигида пахта етиштиришни кучайтирди. 1890 йил 200 минг пуд, 1900 йил 400 минг пуд пахта олинди.
1917 йилги Октябрь тўнтаришидан сўнг Хива хонлигида сиёсий кураш авж олиб кетди. 1920 йил 2 февралида Қизил Армия ёрдамида хон тахтдан туширилди ва Хива хонлиги ҳудуди 1920 йил 26 апрелда Хоразм Шўролар Жумҳурияти деб эълон қилинди.
Элбарсхон (1511-1524)
Султон Ҳожихон (1524)
Ҳусайнқулихон (1524)
Суфёнхон (1524--1536)
Ҳасанқулихон (1536-1539)
Ақатойхон (1539-1556)
Юнусхон (1556-1557)
Дўстхон (1557-1561)
Ҳожи Муҳаммадхон (1561-1602)
Бухоро хонлиги вассали (1593-1598)
Араб Муҳаммадхон (1602- 1622)
Элбарс Султон ва Ҳабаш Султон (1622-1623)
Асфандиёрхон (1623-1642)
Бухоро хонлиги вассали (1642-1645)
Абулғози Баҳодирхон (1645-1663)
Анушахон (1663-1687)
Худойдодхон (1687-1689)
Эрнак Муҳаммадхон (1689-1694)
Жўжи Султон (1694-1696)
Валихон (1696-1698)
Шоҳниёзхон (1698-1702)
2-Араб Муҳаммадхон (1702-1704)
Сайид Алихон (1704-1706)
Мусахон (1706-1708)
Ёдгорхон (1708-1714)
Эшим Султон (1714-1715)
Шергозихон (1715 -1728)
Элбарсхон (1728-1740)
Эрон шоҳлари вассали (1740-174 7)
Тоҳирхон (1740-1741)
Нуралихон (1741-1742)
2- Абулғозихон (1742-1746)
Гойибхон (1746-1756)
Қорабойхон (1756-1757)
Темургозихон (1757-1763)
Тавкахон (1763-1764)
Шоҳ Ғозихон (1764-1767)
Абулғозихон (1767)
Нуралихон (1767-1768)
Булакайхон (1768-1769)
Жаҳонгирхон (1769-1770)
Муҳаммад Амин Инок (1770-1790)
Авазмуҳаммад Инок (1790- 1802)
Абулғозихон Ёдгорхон ўғли (1802-1804)
Элтузархон (1804-1806)
Муҳаммад Раҳимхон (1806-1825)
Оллокулихон (1825-1842)
Раҳимкулихон (1842-1846)
Муҳаммад Аминхон (1846-1855)
0 notes
zamonaviycom · 5 years
Text
1956 йилда Тошкент чет элликларнинг нигоҳи билан (+фото)
Ўтмишдаги Тошкент чет элликларнинг нигоҳи биланФранцуз сураткаши Жак Дюкапе 1956 йилда Ўзбекистонга келиб жуда кўп рангли фотосуратлар яратган. У Тошкентга кенлганда бу ердаги қуёш, барқарорлик ва одамларнинг самимийлиги уни лолқолдирган. Тошкент ... Читать дальше »
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида фаолият юритаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси, ун, ёғ, гўшт, сабзавотлар расталарини кўздан кечирди. Мутасаддиларга тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун муносиб шароит яратиш, нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #нархнаво #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CPDVSBSrPqD/?utm_medium=tumblr
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида аҳолига етказиб берилаётган гўшт ва ёғ маҳсулртлари нарх наволари барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳолига чакана гўшт маҳсулотлари етказиб бераётган тадбиркорлар-қассоблар ҳамда ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхоналар раҳбарлари билан нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш масалаларини муҳокама этди. Шаҳар ҳокими нарх-наво сиёсатида аҳолининг ўртаҳол ва эҳтиёжманд қатламлари даромадларини инобатга олиш, қаноат ва ҳалоллик билан тадбиркорлик қилиш, айниқса Рамазон ойида аҳолининг дастурхонини гўшт ва ёғ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. "Шу юрт, шу шаҳарни ҳавосидан нафас олаётган ҳар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркор шу юрт дарди билан яшаши лозим. Бу давлатимизнинг, Президентимизнинг сиёсати", деди шаҳар ҳокими. #марказийосиё #ўзбекистон #Қўқон #нархнаво #барқарорлик #ёғ #гўшт #шавкатмирзиёев https://www.instagram.com/p/CON-1zIrVta/?igshid=1s0290na3fuci
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида картошка 3500 сўм, пиёз 1300 сўмдан сотилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганди. Шаҳар ҳокими савдогарлар ва ҳаридорлар билан суҳбатда бўлиб, мутасаддиларга нарх-наволарни белгилашда кўзбўямачилик, сўнъий ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берди. Маруфжон Усмонов асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини табиий барқарорлигини таъминлаш мақсадида мкҳсулотлар интервенцияларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #бозор #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CNHt62mrOHa/?igshid=f46t8s42i2q7
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини ўрганди. Мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, сотувчилар ва ҳаридорлар учун муносиб шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CNGDHp1LIR3/?igshid=12nrd45k26cu0
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида аҳолини ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари, тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун яратилган шароитларни ўрганди. Ҳусусан, Марказий деҳқон бозорида сабзининг бир килоси 1200 сўм, картошка 3500 сўм, пиёз 1300 сўм, биринчи навли ун 2800 сўм, мол гўшти 50000 сўм, қўй гушти 55000 сўм, товуқ гўшти 23000 сўм, пахта ёғи литри 10300 сўм, тухум донаси 800 сўмдан сотилмоқда. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан кўрсатмалар берди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CMpLQK2ro2l/?igshid=1hy9d4px6vmhu
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари, тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун яратилган шароитларни ўрганди. Нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида бугун атроф тумандаги фермер хўжаликларидан бозорга катта ҳажмда сабзавот маҳсулотлари келтирилди. Шаҳар ҳокими мутасадди раҳбарларга расталарни сифатли ва ҳамёнобоп маҳсулотлар билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавеатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CMmBQiJL_9E/?igshid=1ev4orji911kj
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари барқарорлиги назорат қилиб борилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида нарх-наволар барқарорлиги, ҳаридорлар ва сотувчилар учун яратилган шароитларни назоратдан ўтказди. Мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, расталарни кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан доимий тўлдирилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев ----------------------------------- Меры по обеспечению стабильности цен на продовольствие принимаются в Коканде Хоким Коканда Маруф Усманов изучил цены на продовольственные товары, условия созданные для покупателей и предпринимателей на Центральном дехканском рынке. Ответственным лицам даны указания по обеспечению стабильности цен, постоянному наполнению прилавков широким ассортиментом продовольственных товаров. #ЦентральнаяАзия #Узбекистан #Коканд #стабильность #ценынапродовольствие #ШавкатМирзиёев ------------------------------- Measures to ensure price stability on the food products are taken in Kokand The Mayor of Kokand Maruf Usmanov studied food prices, conditions created for buyers and entrepreneurs in the Central Dekhkan Market. Responsible persons have been instructed to ensure price stability, constant filling of counters with a wide range of food products. #CentralAsia #Uzbekistan #Kokand #foodprice #stability #ShavkatMirziyoyev (at Кукон Дехкон Бозори Каппон) https://www.instagram.com/p/CMboBnWrqHn/?igshid=15axmfjatuf8
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида ун, ёғ, тухум, гўшт ва сабзавот маҳсулотлари нарх-наволари барқарорлиги таъминланмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси расталари, озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини ўрганди. Мутасаддиларга ҳаридорлар ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш, нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #қўқон #озиқовқат #нархнаво #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CMYMdEDLH1-/?igshid=17em35ofre0cc
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини кўриб чиқди. Мутасадди раҳбарларга ун, ёғ, тухум, гўшт маҳсулотлари, сабзавотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун муносиб шароит яратиш бўйича, кўрсатмалар берилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CMQdAuDL0Vs/?igshid=17ifaog8se61f
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида аҳолига кенг ассортиментда, ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ва нарх-наволарини назоратдан ўтказди. Шаҳар ҳокими бозор ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар, маҳсулотларини таклиф этаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари ҳамда ҳаридороар билан суҳбатда бўлди. Мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #нархнаво #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CL6UNkfLWnB/?igshid=18kdhy0kjxxa9
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳамёнбоплиги таъминла��ди Ўз вақтида яратилган озиқ-овқат заҳираси, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар Қўқон аҳолисини қишдан кескин нарх-наво ўсишларисиз олиб чиқиш имконини берди. Қўқон шаҳар ҳокими Марказий деҳқон бозорида аҳолига ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётган ярмарка фаолияти билан танишди. Шаҳар ҳокими Ҳаридорлар ва савдогарлар билан мулоқотда бўлиб, мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, расталарни кенг ассортиментдаги маҳсулотлар билан тўлдириш юзасидан кўрсатмалар берди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CL3OxilLldh/?igshid=1loqz6diahi3q
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси назорат қилинмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини, озиқ-овқат ярмаркаси фаолиятини ўрганди. Шаҳар ҳокими тадбиркорлар ва ҳаридорлар билан суҳбатда бўлиб, яратилган шароитларни ўрганди. Мутасадди раҳбарларга расталарни арзон ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан тўлдириш, нархдар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. #ПрезидентҚарорлариҲаётдаВаНазоратда #МарказийОсиё #Ўзбекистон #қўқон #озиқовқат #нархнаволар #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CLwBZ9lrp2y/?igshid=a76rt0tse1f8
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқатлар билан таъминлашнинг чоралари кўрилди Ушбу мақсадда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига Марказий деҳқон бозоридаги нарх-наволарни ўрганди. Мутасаддиларга нархлар ҳамёнбоп ва барқарор бўлишини таъминлаш мақсадида бозор ҳудудида соғлом рақобат муҳитини яратиш, маҳсулотларни республикамиз ва қўшни давлатлардаги энг арзон жойларини топиб, олиб келиб сотиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, атроф-туманлардаги деҳқон ва фермер хўжаликларига маҳсулотларини олиб келиб сотиши учун шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Маруфжон Усмонов ҳаридорлар ва тадбиркорлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг таклиф ва шикоятларини ўрганди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #озиқовқат #барқарорлик #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CPk1KCGA0YR/?utm_medium=tumblr
0 notes