Tumgik
#ижтимоийёрдам
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида Рўза кунлари эҳтиёжманд фуқароларга 150 тоннадан зиёд ижтимоий ёрдам тўпламлари етказилади Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мехр-саховат марказида аҳолига ижтимоий ёрдам сифатида етказиб бериш учун ҳозирланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотини назоратдан ўтказди. Айни пайтла, ижтимоий рўйхатларга киритилган, эҳтиёжманд фуқароларга Рўза кунлари етказиб берладиган 150 тоннадан зиёд, 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқланмоқда. Шаҳар ҳокими озиқ-овқат тўпламларини қадоқлаш ишларини уюшқоқлик билан ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #ижтимоийёрдам #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CNhZLj6r0cL/?igshid=1fxd0c6vrut5w
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳар ҳокими ёҳтиёжманд фуқаронинг уйида ғишт терди Баҳмалбоп кўчаси, 57-хонадонда яшовчи Ҳасанжон Солиевнинг оиласи ижтимоий руйхатга киритилиб, хонадони ҳомийлар ҳисобидан қайта қуриб берилмоқда. Қўқон шаҳар ҳокими ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаронинг ҳолидан хабар олиб, қурилиш ишларида иштирок этди. Жами 2021 йилнинг биринчи чораги давомида Қўқон шаҳрида 22 нафар эҳтиёжманд фуқароларнинг уйлари қайта қуриб берилди. Бугунги кунда яна 30 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг хонадонида қурилиш ишлари кетмоқда. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #ижтимоийёрдам #қурилиш #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CNW1rhCLpBu/?igshid=12cif1v8cbtuy
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқонда ижтимоий рўйхатлардаги ёшлар инглиз тилига бепул ўқитилди Қўқон университетида шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ҳудуддаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган ёшларни билим ва илмга ошно қилиш, меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди. Янги тизим ва янгича тартибда манзилли ишлаш мақсадида шаҳар маҳаллаларидаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг қизиқишлари ўрганилиб, улар учун университетда 34 соатлик ўқув курси фаолияти амалга оширилди. Уч ойга яқин давом этган машғулотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди ва улар Жаҳон тиллари кафедрасининг тажрибали ўқитувчиси Азиз Бегматовдан инглиз тили сабоқларини олишди. Курсни муваффақиятли якунлаган бир гуруҳ ёшлар Сертификатлар билан тақдирландилар. Курс битирувчилари университет талабалари қаторида юқори шарт-шароитларда сифатли таълим олганликларини таъкидлаб, университет раҳбарияти ва устозларига катта миннатдорчилик билдиришди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #ҚўқонУниверситети #ижтимоийёрдам #таълим #ёшлар #ШавкатМирзиёев #uzbekistan #uzbek #uzb #kokand #ShavkatMirziyoyev #president https://www.instagram.com/p/CNVPzzALV_3/?igshid=3e5fzcpn0f18
0 notes